Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

23–27 январ кунлари Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларига нисбатан совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутиляпти

23–27 январ кунлари Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларига нисбатан совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутиляпти

Фото: Xabar.uz

Бош вазир раислигидаги йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда жамоат транспорти, коммунал соҳа ва чиқинди ташиш махсус техникалари, қолипли нон ишлаб чиқарувчи корхонларнинг махсус транспорт воситалари учун ҳозирдан алоҳида газ қуйиш шохобчаларини бириктириб бериши кераклиги таъкидланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2023 йилда табиий газ қазиб олиш ҳажмини 56,3 млрд куб метрга етказиб (2022 йилда 51,7 млрд куб метр), ўтган йилга нисбатан 4,6 млрд куб метрга ошириш имконияти бор.

Шунингдек, қайта тикланувчи энергия жорий этиш ва энергия самарадорлигини ошириш ҳисобига 1,6 млрд куб метр газ иқтисод қилишимиз  мумкин.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ жорий йилда табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини 32,8 млрд куб метрга етказиш учун қиймати 5,7 трлн сўмга тенг 744 та геологик-техник тадбирларни амалга ошириши зарурлиги қайд этилди.

Энергетика вазирлиги жорий йилда табиий газ ва электр энергияси, кўмир ва мазут импорти билан боғлиқ масалаларни қайта кўриб чиқиши, бошқа муқобил ҳамкорлар билан музокаралар ўтказиши, келишувларга эришиш бўйича олдиндан барча зарур тадбирларни амалга ошириши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан, 23–27 январь кунлари республиканинг аксарият ҳудудларига нисбатан совуқ ҳаво массаси кириб келиши ва бунинг натижасида ҳаво ҳарорати жойларда кечаси -5...-18 даража совиши башорат қилинмоқда.

Шунинг учун, ўтган 15 кун давомида амалга оширилган тадбирларни янада кучайтирган ҳолда штаблар фаолиятини давом эттириш топширилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг