2100 йилга келиб инсон 125-130 ёшгача яшаши мумкин
Вашингтон университети олимларининг фикрига кўра, 2100 йилга келиб инсон умри 125-130 ёшга етиши мумкин. «Demographic Research» маълумотларига кўра, улар сўнгги ўн йилликлар давомида Ер юзида юзлаб одамлар сони сезиларли даражада кўпайганлигини таъкидладилар.
Ҳозир дунёда 100 ёшни қарши олган қарийб ярим миллион киши бор. 110 ёшга тўлганлар анча кам. Aйни пайтда сайёрадаги энг кекса одам — япониялик 118 ёшли Канэ Танака. Инсоният тарихидаги мутлақ рекордчи эса 122 ёшида вафот этган француз аёли Жанна Кальман ҳисобланади.
Олимлар инсон умрининг чегарасини ўрганиш учун статистик моделлаштиришни қўлладилар. Таъкидлаш жоизки, замонавий олимлар қаришнинг икки назариясини шакллантиришган. Улардан бирига кўра, одам организмида қариш ва ҳужайраларни йўқ қилиш тезлиги белгилаб берадиган ёш чегараси мавжуд. Иккинчисига кўра, инсон умрининг чегараси йўқ ва маълум шароитларда биз хоҳлаганча яшашимиз мумкин.
Янги илмий иш муаллифлари 2100 йилга келиб дунёнинг турли бурчакларида муайян одамнинг энг узоқ умр кўриши мумкинлигини аниқладилар. Улар Европанинг 10 та мамлакати, шунингдек, Канада, Япония ва AҚШдан келган узоқ умр кўрувчиларга оид маълумотларни ўрганишди.
Статистик таҳлил 2020 йилдан 2100 йилгача ҳар 13 мамлакатда ўлимнинг мумкин бўлган максимал ёшини ҳисоблаб чиқди.
Натижалар шуни кўрсатдики, бу вақтга қадар узоқ умр кўриш бўйича дунё рекорди (122 йил 164 кун) 100% янгиланади. Одамнинг 124 йилгача яшаш эҳтимоли — 99%, 127 ёшгача — 68%, 130 ёшгача — 13% ни ташкил этади. Фақат 135 йил умр кўриш эҳтимоли кам.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter