Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2023 йил иқлими Эль-Ниньо ҳодисаси фонида шаклланади. Бу қандай хавф туғдиради?

2023 йил иқлими Эль-Ниньо ҳодисаси фонида шаклланади. Бу қандай хавф туғдиради?

Фото: «Xabar.uz»

Иқлимшунослар анчадан бери Тинч океани марказидаги катта массадаги сув ҳарорати билан боғлиқ Эль-Ниньо ва Ла-Ниньо ҳодисалари дунё иқлиминининг «мотори» эканини таъкидлаб келишади.

Охирги уч йилликдаги Ла-Ниньо фаоллиги бизнинг минтақада антициклонлар ривожланиши фонида қиш-баҳор мавсумида тўсатдан кириб келувчи аномал совуқ ҳаво тўлқинларини ошириб юборди, дейди иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов.

Жорий йил март ойидан эса Ла-Ниньо ўрнини Эль-Ниньо эгаллаши прогноз қилинмоқда. «Эл-Ниньо» фенемон ҳодиса иқлим катакилзмлари частотаси ортиши, материк марказида давомли қурғоқчилик ва тўсатдан юзага келувчи жадал ёғинлар хавфини кўпайтиради. 2016 йил дунёда Эль Ниньонинг фаоллиги дунё иқлимини олдинги йилларга нисбатан кескин исишига олиб келган эди.

Дунёда 2023 йил ҳарорати 2022 йил ҳароратидан иссиқ бўлади. 2024 йил эса юқори эҳтимол, дунёда охирги 8-9 йиллик ва кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин. Ҳатто, ўртача йиллик ҳарорат Париж иқлим битими шартларидаги дунё ҳароратини 1.5 даражадан ортиб кетиши олдини олиш мажбуриятларидан ҳам ўтиши мумкин.

Иқлим аномалиялари ортиши 2023 йилда қишлоқ хўжалик тармоғида пухта режалар, иқлим билан ҳисоблашлар асосида озиқ-овқат хавфсизлик масалаларига эътибор беришни тақозо этади. Анъанавий усуллар ёрдамида тирикчилик қилишлар Эль-Ниньо ҳодисаси фаолашганда у қадар ўзини оқламайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг