Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2018 йил 1 апрелдан жиноят ишлари доирасида ўтказиладиган молия-хўжалик фаолиятини текшириш бир ойдан ошмайди

2018 йил 1 апрелдан жиноят ишлари доирасида ўтказиладиган молия-хўжалик фаолиятини текшириш бир ойдан ошмайди

«Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастури тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик. Давлат дастури кеча, 22 январь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан тасдиқланди. Фармон ва унинг шарҳи «O‘zbekiston 24» телеканалининг «Ахборот» дастурида ўқиб эшиттирилди.

Давлат дастурига кўра, тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текширишга икки йил муддатга мораторий эълон қилинди. Унга мувофиқ 2018 йил 1 апрелдан бошлаб жиноят ишлари доирасида ўтказиладиган молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш) бир ойдан ошмаслиги лозимлиги белгиланди. Алоҳида ҳолларда текшириш бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатга Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарлари томонидан узайтирилиши мумкин.

Давлат дастури 231 банддан иборат бўлиб, унга кўра 37 та қонун қабул қилиниши белгиланган. Ундан мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига доир яна бошқа муҳим масалалар ўрин олган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг