Тадбиркорларни тафтиш қилиш муддати 30 кундан ошмаслиги белгиланди
«Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун Президент томонидан имзоланди.
2018 йил 1 апрелдан жиноят ишлари доирасида ўтказиладиган молия-хўжалик фаолиятини текшириш бир ойдан ошмайди
Давлат дастурига кўра, тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текширишга икки йил муддатга мораторий эълон қилинди. Унга мувофиқ 2018 йил 1 апрелдан бошлаб жиноят ишлари доирасида ўтказиладиган молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш) бир ойдан ошмаслиги лозимлиги белгиланди.