Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тадбиркорларни тафтиш қилиш муддати 30 кундан ошмаслиги белгиланди

Тадбиркорларни тафтиш қилиш муддати 30 кундан ошмаслиги белгиланди

Фото: «Xabar.uz»

«Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.

Қонунга мувофиқ Жиноят-процессуал кодексига киритилган ўзгартиришга кўра юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни тафтиш қилиш қилиш муддати 30 кундан ошмаслиги белгилаб қўйилди. Илгари тафтиш муддати белгиланмаганлиги туфайли мазкур жараён ойлаб давом этиши мумкин эди.

Зарур бўлганда бу муддат Бош прокурорининг ёки унинг ўринбосарининг розилигига кўра ёхуд суднинг ажрими билан яна 30 кунга узайтирилиши мумкин.

Шунингдек, эндиликда тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ фактлар бўйича тадбиркорларга нисбатан жиноят ишини қўзғатишга фақат Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёхуд Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарининг розилиги билан йўл қўйилиши белгиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг