Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

1 апрел. Мияко одори, Гитлернинг қамалиши, Стив Жобс катта саҳнада, амалдорларни рус машиналарига ўтқизган Ельцин ва бошқа воқеалар  

1 апрел. Мияко одори, Гитлернинг қамалиши, Стив Жобс катта саҳнада, амалдорларни рус машиналарига ўтқизган Ельцин ва бошқа воқеалар  

Фото: «Xabar.uz»

  • Кулги куни.
  • Халқаро қушлар куни.
  • Эрон Ислом Республикаси куни.
  • Кипр миллий байрами.
  • Оила куни (ЖАР).
  • Мияко одори (Баҳорги рақслар фестивали, Япония).

Воқеа-ҳодисалар

  • 568 йил — Герман қабиласи — лангобардлар («узун соқоллилар») Италияга бостириб киришди. Улар ўрнашиб қолган Шимолий Италиядаги Ломбардия (маркази Милан) вилояти шу қабила номидан олинган. 
  • 1778 йил — Янги орлеанлик тадбиркор Оливер Поллок доллар белгиси — $ ни ўйлаб топди.
  • 1875 йил — Англиянинг «Таймс» газетаси биринчи бўлиб ҳафталик об-ҳаво маълумотини чоп этди.
  • 1889 йил — Чикагода Жозефина Кокрейн яратган биринчи идиш ювиш машинаси сотувга чиқди.
  • 1890 йил — белгиялик эммигрант Шарл Ван Депуле АҚШда биринчи троллейбус учун патент олди.
  • 1901 йил — XX асрнинг энг йирик кема ҳалокатларидан бири: Туркиянинг «Аслана» кемаси Қизил денгизда сув ости қояларига урилиб ҳалокатга учради, 180 киши ҳалок бўлди.
  • 1924 йил — Амалдаги ҳукуматни тўнтаришда уринган Адолф Гитлер беш йилга озодликдан маҳрум этилди.
  • 1924 йил — Антуан де Сент-Экзюпери биринчи ҳикояси «Учувчи»ни чоп этди.
  • 1937 йил — Бирма (ҳозирги Мянма) Ҳиндистондан ажралиб чиқди.
  • 1939 йил — Испанияда фуқаролар уруши тугади. Франко ҳокимиятга келди.
  • 1940 йил — биринчи электрон микроскоп Ню-Жерсида намойиш этилди.
  • 1969 йил — Хитой компартияси IX съезди «маданий инқилоб» тугаганини эълон қилди.
  • 1976 йил — Стив Жобс ва Стив Возняк «Apple Computer Company»га асос солишди.
  • 1979 йил — Умумхалқ референдуми якунларига кўра, оятулло Ҳумайний Эронни ислом республикаси деб эълон қилди.
  • 1987 йил — Америкалик Стивен Нюмен тўрт йил олдин бошлаган саёҳатини якунига етказди. У бу вақт оралиғида беш қитъанинг 20 мамлакатида бўлди, 36 200 километрни пиёда босиб ўтди.
  • 1991 йил — Варшава шартномаси ташкилоти тарқатиб юборилди (ҳарбий тузилмалари).
  • 1997 йил — Президент Ельцин барча россиялик амалдорлар Россияда чиқарилган автомобилларда юриши шартлиги кўрсатилган фармонни имзолади. Унга бу ғояни янги тайинланган бош вазир ўринбосари Борис Немцов берганди.
  • 2004 йил — «Google»нинг «Gmail» электрон почта хизмати ишга тушди.
  • 2009 йил — Албания ва Хорватия НАТОга аъзо бўлди.

Таваллуд кунлари

  • 1578 йил — Уилям Гарвей, инглиз шифокори, замонавий физиология ва эмбриология асосчиси.
  • 1809 йил — Николай Васильевич Гоголь, рус ёзувчиси.
  • 1815 йил — Отто фон Бисмарк, Германия империяси биринчи канцлери, «темир канцлер».
  • 1873 йил — Сергей Рахманинов, рус бастакори.
  • 1906 йил — Александр Яковлев, авиаконструктор, «ЯК» самолётлари муаллифи.
  • 1934 йил — Владимир Познер, радио ва тележурналист.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг