«Имтиёзли шартларда 100 миллион доллар ажратилади» — Хоразмда йиғилиш ўтказилмоқда
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказмоқда.
Юртимизда инсон қадрини улуғлаш, аҳолимизга муносиб яшаш шароитларини яратиш, бандликни таъминлаш бўйича барча куч ва имкониятлар сафарбар этилаётгани таъкидланди.
Лекин, тобора ўзгариб бораётган талаб ва эҳтиёжлар мутасаддилар ва вилоят раҳбарияти олдига янги-янги вазифаларни қўймоқда.
Давлатимиз раҳбари вилоятдаги захираларни ишга солишнинг янги имкониятларини белгилаб берди. Хоразмликлар меҳнаткаш, интилувчан, изланувчан, янгилик яратувчи халқлигини, уларга фақат шароит қилиб бериш кераклигини таъкидлади.
Президент бугун муҳокама қилинадиган тадбирларга 1,1 миллиард доллар ва 10 триллион сўм йўналтирилаётганини таъкидлади.
Хоразмда кичик ва ўрта бизнесни янада қўллаб-қувватлаш учун имтиёзли шартларда 100 миллион доллар ажратилиши белгиланди. Бунинг ҳисобидан 5,5 минг тадбиркорга кўмак берилиб, 50 мингта доимий иш ўрни яратилади.
Амударё устидан янги кўприк қурилиши кўп йиллик муаммони ҳал қилди. Энг муҳими, аҳолини 2 соат вақти тежаладиган бўлди, темир йўлда юк ташиш харажатлари 1 та вагон учун 600 минг сўмга арзонлашаяпти.
Бу – табиий хомашё захиралари кам бўлган Хоразм тадбиркорлари учун янги имконият, саноат ва хизматлар учун эса жуда катта туртки.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter