Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой контейнер поезди Туркманистондан Эронга синов қатновини амалга оширди

Хитой контейнер поезди Туркманистондан Эронга синов қатновини амалга оширди

Давлатларни боғлаган темир йўллар.

Фото: Хитой халқаро радиоси

Туркманистондан Эронга Акяйла темир йўл станцияси орқали контейнер поезди Хитой-Қозоғистон-Туркманистон-Эрон йўналишида яна бир синов парвозини амалга оширди. Бу ҳақда «CA-NEWS» хабар тарқатди.

2017 йил 28 декабрда Хитойнинг жанубий қисмидаги йирик саноат маркази — Чангша (Хунан провинцияси) шаҳридан истеъмол товарлари билан йўлга чиққан 41 та контейнер вагонли поезд мунтазам ҳаракатланиш учун маршрутнинг вақтинчалик ва бошқа кўрсаткичларини аниқлашга ёрдам беради.

Чанша (Хитой) – Алтинкол (Қозоғистон) – Болашак – Серхетяка (Туркманистон) – Акяйла – Инчебурун (Эрон) - Теҳрон йўналиши бўйича поезднинг жўнатилиш маросими тантанали равишда ўтди. Тадбирда юқори мартабали раҳбарлар, ХХР ҳукумати ва тадбиркорлар доираси, шунингдек, лойиҳада иштирок этувчи давлатлар, жумладан, Туркманистон вакиллари иштирок этдилар.

Тўрт дўст мамлакатнинг транспорт ва логистика инфратузилмасини синовдан ўтказган илк юк поезди Қозоғистоннинг Алтинкол чегара станциясига 4 январ куни келган бўлса, 7 январ куни Туркманистон чегараларига яқинлашди ва у ерда Серхетяка станциясида тантанали равишда кутиб олинди.

Кейинчалик, Туркманистоннинг Болқан вилояти жанубида жойлашган Оқяйла станциясигача 825 километр йўл босиб, муддатидан аввал Эрон ҳудудига кириб борди. Йўл босиш вақтининг қисқариши транспорт харажатларини камайтиради ва маршрутнинг иқтисодий рентабеллигини оширади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг