Ўсзаноатқурилишбанкнинг халқаро инвестицион компаниялар ва бизнес-акселераторлар билан ҳамкорлиги янада кенгаяди
Жорий йилнинг 7 декабрь куни Ўзсаноатқурилишбанк вакиллари «Wood's Winter Wonderland EME Conference» анжумани доирасида инвесторлар билан видеоалоқа (Investor Call) тарзида ўтказилган навбатдаги учрашувда қатнашди.
Тадбир Марказий ва Шарқий Европадаги етакчи инвестицион компания – «Wood&Co» кўмагида ташкил этилиб, унда «Dunross & Co» (Швеция), «Impera Capital» (Туркия), «RVX Asset Management» (АҚШ), «Stewart Industries Inc.» (АҚШ) ва «T.Rowe Price Intlernational» (АҚШ) халқаро инвестицион ва консалтинг компаниялари вакиллари иштирок этди.
Учрашув доирасида Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Ўзбекистонда банк-молия соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, банкнинг сўнгги молиявий кўрсаткичлари, унинг коронавирус пандемияси шароитида молиявий барқарорлигини сақлаш бўйича қабул қилинган превентив чора-тадбирлари, муассасада халқаро сифат стандартларига мувофиқ трансформация жараёнлари, шунингдек, етакчи чет эл молиявий институтлар ва банк-молия ташкилотлари билан ҳамкорлигининг жорий ҳолати ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Хорижий инвестициявий ҳамжамият ва Ўзбекистоннинг ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида муҳим аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш масалалари муҳокама этилди.
Ўтказилган онлайн учрашув натижасида Ўззсаноатқурилишбанкнинг манфаатдор халқаро инвестицион компаниялар ва бизнес-акселераторлар билан икки томонлама ҳамкорлиги янада кенгайиши кутилмоқда.
Маълумот учун: «WOOD & Co.» шаклланаётган бозор иқтисодиётига эга мамлакатларда етакчи инвестицион банк ҳисобланиб, Шарқий Европа ва МДҲ мамлакатларига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Банк 1991 йилдан бошлаб бутун дунёда кенг қамровли инвесторлар базасини яратди. Бугунги кунда муассаса ўз фаолиятини Варшава, Прага, Бухарест, Братислава, Милан ва Лондон шаҳарларида жойлашган офислари орқали амалга ошириб келмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter