Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг уч ой давомидаги ялпи ички маҳсулоти бўйича маълумот берилди

Ўзбекистоннинг уч ой давомидаги ялпи ички маҳсулоти бўйича маълумот берилди

2021 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулоти ҳажми жорий нархларда 128 556,8 млрд. сўмни ташкил этди. 2020 йилнинг мос даври билан таққослаганда ўсиш суръати 103,0 фоизга тенг.

Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. 

2021 йилнинг январь-март ойларида аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ ҳажми жорий нархларда 3 712,6 минг сўмни (ёки 353,4 АҚШ доллари эквивалентида) ташкил этди.

2021 йилнинг январь-март ойларида ЯИМ таркибида товарлар ишлаб чиқаришда 64 763,1 млрд. сўм, хизмат кўрсатиш соҳасида 52 002,1 млрд. сўм миқдорида ялпи қўшилган қиймат яратилди. Маҳсулотларга соф солиқлар эса 11 791,6 млрд. сўмни ташкил этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг