Туркистон сайёҳликдан саккиз ойда 10 миллион доллар ишлади
2018 йилнинг ўтган саккиз ойида Туркистон шаҳрида меҳмон бўлган сайёҳлар иқтисодиётга 3,73 млрд. тенге (10,48 млн. АҚШ доллари) пул келтирди. Бу ҳақда «Хабар 24» телеканали Туркистон тадбиркорлик ва туризм бўлими раҳбари Гулжамол Даховага асосланиб хабар тарқатди.
Дахованинг айтишича, шаҳар ҳокимлиги туризм соҳасида кичик ва ўрта бизнес ривожланишини кутмоқда. 2018 йил охиригача бу йўналишда 240 та янги иш ўрни очилади. 2017 йилда сайёҳлик йўналишида атиги 50 та иш ўрни яратилганди.
2018 йилнинг ўтган саккиз ойида Туркистон шаҳрига 900 минг нафар ёки ўтган йилдагидан 5 фоиз кўп сайёҳ келди. Туркистонликлар бу йил жами 2 миллион нафар сайёҳ келишини кутишмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter