Тошкентдан Нурафшон шаҳрига метро қатнови йўлга қўйилади
Нурафшон шаҳридаги вилоят ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов, Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров иштирокида йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш давомида Очилбой Раматов Нурафшон шаҳрига метро қурилиши ҳақида маълумот берди.
– Яқин истиқболда Нурафшон шаҳрига метро қатнови йўлга қўйилади. Шунингдек, инфраструктурани ривожлантириш масалалари бўйича айни пайтда вилоят ҳокимлиги билан қатъий иш олиб бораяпмиз. Ичимлик суви, йўл қурилиши, коммуникация ва канализация тармоқларини қуриш бўйича катта ҳажмдаги ишлар жадал давом этмоқда, — деди Очилбой Раматов.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter