Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент, Фарғона ва Андижон вилоятларида жами 148 миллион долларлик лойиҳалар ишга туширилади

Тошкент, Фарғона ва Андижон вилоятларида жами 148 миллион долларлик лойиҳалар ишга туширилади

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида электротехника саноатидаги истиқболли йўналишлар ҳамда келгусидаги асосий вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспортини кенгайтириш мақсадида «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига:

- Тошкент вилоятида электр жиҳозлари ишлаб чиқариш бўйича 58 миллион долларлик 14 та лойиҳани;

- Фарғона вилоятида маиший техника ва кабель симлари ишлаб чиқариш бўйича 56 миллион долларлик 9 та лойиҳани;

- Андижон вилоятида 34 миллион долларлик маиший техника ишлаб чиқариш бўйича 8 та лойиҳани ишга тушириш топширилди.

Сирдарё, Наманган, Навоий, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ҳокимларига бир ой муддатда 100 миллион долларлик лойиҳалар тўпламини шакллантиришга топшириқ берилди.

Келгуси йилдан бошлаб Инновацион ривожланиш вазирлиги электроника ва микроэлектроника йўналишида илмий, тажриба-конструкторлик ва стартап лойиҳаларни молиялаштириш учун грант ажратиб бориши белгиланди.

Бош прокуратура, Божхона ва Солиқ қўмиталарига маиший техникалар ноқонуний айланмаси ва контрабандасига йўл қўймаслик устидан назоратни кучайтириш топширилди.

Охирги йилларда аҳоли хонадонларининг маиший техникага бўлган талаби ҳар йили 10-15 фоизга ошмоқда. Бу уларнинг сервис хизматига ҳам талаби ортиб бормоқда, дегани.

Мутасаддиларга йирик ишлаб чиқарувчилар билан бирга ҳудудлардаги касб-ҳунар мактабларида маиший техникаларга хизмат кўрсатишга ўқитишни йўлга қўйиш топширилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг