Сўмнинг рамзи эълон қилинди
Миллий валюта «Сўм рамзи»ни ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган танлов натижалари эълон қилинди.
Қайд этилишича, 508 та ижодий лойиҳа танлаб олинган ва уларнинг ҳар бирига махфийликни таъминлаш мақсадида индивидуал шифр рақамлари берилган.
Техник экспертиза – шифрланган ижодий лойиҳалар танлов мезонларига мувофиқлиги бўйича текширилди. Натижада 54 та шифрланган ижодий лойиҳалар танлов ҳакамлар ҳайъатига кўриб чиқиш учун тақдим этилди.
Танловнинг якуний босқичида шифрланган лойиҳалар Марказий банк, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳамда Интеллектуал мулк агентлиги вакиллари томонидан баҳоланди.
Ҳакамлар ҳайъати аъзолари танлов ишларини қуйидаги мезонларга мувофиқ баҳолади:
- ўзига хослик (уникал) ва оригиналлик;
- универсаллик;
- осон таниб олиниши;
- рамзий ва фарқли жиҳатлари;
- сўм рамзининг турли форматларда график қўлланилишининг қулайлиги.
Танлов натижаларига кўра, ҳайъат томонидан Ўзбекистон миллий валютаси – «сўм»нинг ўзига хос тимсолини ёрқин ифода этган энг креатив лойиҳа сифатида Жумагалдиев Сарвар томонидан ишлаб чиқилган график белги танлаб олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter