Сардор Умурзоқов яна бир лавозимли бўлди
Ўзбекистон тарихида биринчи марта Ислом тараққиёт банки (ИТБ) гуруҳи бошқарувчилари кенгаши раиси этиб бош вазирнинг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов сайланди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Сардор Умурзоқов ўтган йилнинг октябрь ойида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) бошқарувчилари кенгаши раисининг ўринбосари этиб сайланган эди.
Ислом тараққиёт банки гуруҳи 1974 йилда Жидда (Саудия Арабистони) шаҳрида ташкил этилган. ИТБ аъзолари таркибига 57 мамлакат киради. Банк фаолиятининг асосий йўналиши иқтисодиётнинг стратегик тармоқларида йирик инфратузилмавий ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни молиялаштиришдир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter