Самарқандда 33 сотих ер 3 миллиард сўмга сотилди
Жорий йилнинг 6 декабрь куни e-auksion.uz сайтида ўтказилган онлайн-аукцион савдосида Самарқанд шаҳрида жойлашган ер майдони 0,33 га. тенг бўлган, бошланғич нархи 9,4 млн. сўмлик меҳмонхона қуриш учун ер участкаси сотилди. Бу ҳақда «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК хабар берди.
Ушбу ер участкаси учун онлайн-аукционларда 14 та иштирокчи қатнашган. Улар томонидан таклиф қилинган нарх 597 қадамга оширилиб, аукцион якунига кўра ер участкаси 3,018 млрд. сўмга сотилди. Аукцион ғолиби меҳмонхона ташкил этиш, камида 25 та иш ўрни яратиш ва 4 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш мажбуриятини қабул қилиб олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter