Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозондаги бош консуллик Киров области билан ҳамкорликни кучайтириш ташаббусига қўл урди

Қозондаги бош консуллик Киров области билан ҳамкорликни кучайтириш ташаббусига қўл урди

Душанба, 28 октябрда Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги бош консули Фариддин Насриев расмий ташриф билан Россия Федерациясининг Киров областида бўлди. Бу ҳақда Kp.ru хабар бериб ўтди.

Фариддин Насриев Киров области бошқаруви раиси Александр Чурин билан учрашди ва томонлар ҳамкорликни кенгайтириш бўйича музокара олиб борди. Шу билан биргаликда маданий ва таълим соҳасида бирга иш олиб боришга келишиб олинди.

— Киров области аввалдан Ўзбекистон Республикаси билан савдо, машинасозлик ва енгил саноат борасида алоқаларни амалга ошириб келган, — деди Александр Чурин. — Шу сабабли ҳозирги асосий вазифа — ҳудудимиз ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларни чуқурлаштиришдан иборат. Шу жумладан маданий ва таълим соҳасида ҳам.

Ўз навбатида Фариддин Насриев ҳам Ўзбекистон учун савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш манфаатли эканини айтиб ўтди. Инвесторларга имтиёз ва преференциялар берилиши таъкидланди.

Фариддин Насриев шунингдек Кировда фаолият олиб бораётган ўзбек тадбиркорлари ва талабалар билан учрашди.

Ўзбекистон Республикаси Киров областининг энг йирик ҳамкорларидан ҳисобланади. Мамлакатимиздан Кировга асосан текстил маҳсулотлари экспорт қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг