Президент қайта тикланувчи энергетика соҳаси учун қанча металл кераклигини маълум қилди
Президент Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳрида ўтказилган видеоселектор давомида металлургия соҳаси ривожи мамлакат иқтисодиёти учун жуда зарур эканини айтиб ўтди. Давлат раҳбарининг таъкидлашича, биргина қайта тикланувчи энергетика соҳаси учун камида 800 минг тонна металл зарур бўлади.
«Келгуси йилларда қайта тикланувчи энергетика соҳасида 10 минг Мега-ватт қувватларни барпо этишни режа қилганмиз.
1 Мегаватт қуёш станцияси учун, 45 тонна металл конструкция, шамол станциясига эса, 120 тонна металл керак.
Демак, биргина шу соҳанинг ўзига камида 800 минг тонна металл лозим бўлади», — деди Шавкат Мирзиёев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter