Пригожин исёнидан сўнг Россия валютаси «қуламоқда»
Биржада Россия рублининг AҚШ долларига нисбатан курси пасайишда давом этмоқда.
Москва биржаси таҳлилчиларининг статистик маълумотларига кўра, Москва вақти билан 16:32 ҳолатига кўра, трейдерлар AҚШ валютаси учун 89,2 рубл таклиф этган.
Бундай котировкалар Россия пойтахти валюта биржасида 2022 йил 29 мартдан бери қайд этилмаган. Эрталабки савдолар бошланганидан бери AҚШ доллари деярли 2 фоизга қимматлашди. Шу билан бирга, душанба кунидан бошлаб ўсиш аллақачон тўрт рублдан ошди, бу бозорнинг Евгений Пригожин исёнига реакциясидир, дейди таҳлилчилар.
Бундан ташқари, Россия валютасининг долларга нисбатан курси бошқа сабабларга кўра заифлашда давом этмоқда. Сўнгги пайтларда экспортёрлар биржада қўшимча доллар, евро ва юан таклиф қилишди, бу еса бозорда валюта таклифи ҳажмини оширди. Бу даврда инвесторлар ишончлироқ валютани топишга интилишди, бу эса рублнинг қўшимча қадрсизланишига олиб келди.
30 июн куни рубл еврога нисбатан ҳам жиддий пасайди, айни пайтда унинг кўрсаткичи 96 рублга етган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter