Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент бугун селектор ўтказади

Президент бугун селектор ўтказади

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун, 10 феврал куни президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилги давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга бағишланган селектор йиғилишини ўтказади. Бу ҳақда Хabar.uz манбаси маълум қилди.

Қайд этилишича, йиғилишда Бош вазир ўринбосарлари, вазирлик ва тармоқлар раҳбарлари, ҳокимлар ва сектор бошлиқлари зиммасига тегишли йўналишлар бўйича шахсий жавобгарлик юклатилади. Шунингдек, давлат раҳбари аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларига ҳам эътибор қаратиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2021 йил — «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги Фармон имзоланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг