Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Польша компанияси Ўзбекистонда кранлар ишлаб чиқариши мумкин

Польша компанияси Ўзбекистонда кранлар ишлаб чиқариши мумкин

Ўзбекистон элчиси Амирсаид Аъзамхўжаев Польшанинг «FUD» компанияси фаолияти билан танишди. Шу билан бирга корхона раҳбари Збигнев Скшипкевич билан ҳам учрашув ташкил этилган.

«Дунё» ААнинг хабар қилишича, музокаралар чоғида Ўзбекистонда юк кўтариш ускуналарини (кран) ишлаб чиқариш бўйича инвестициявий лойиҳани амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинган.

Маълумот учун, «FUD» компанияси 1898 йилда ташкил этилган. У қурилиш, машинасозлик, энергетика, металлургия, тоғ-кон саноати ҳамда автомобиль ва темир йўл транспорти тармоқлари учун махсус кранлар, лифтлар, металл конструкциялар ишлаб чиқариш, уларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлашга ихтисослашган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг