Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пиллакорларга субсидия ажратиш тартиби белгиланмоқда

Пиллакорларга субсидия ажратиш тартиби белгиланмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг «Пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга улар томонидан етиштирилган пилла (тирик пилла) ҳосили учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага жойлаштирилди.

Унга кўра, 2022 йил 1 январдан бошлаб 2025 йил 1 январга қадар ҳар йили етиштириладиган пилла ҳосилининг бир килограмми учун 5 минг сўм миқдорида республика бюджети ҳисобидан субсидия ажратилади.

Таъкидланишича, субсидия олувчилар фермер хўжаликларининг ишчилари, уларнинг оила аъзолари ҳам бўлиши мумкин.

Пиллачилик кластерлари ва ипак қурти уруғчилик корхоналари субсидия олувчилардан қабул қилинган пилла хомашёсининг ҳажмлари ва уларга ажратилган субсидиялар тўғрисидаги маълумотларни Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига тақдим этади. Бунда маълумотлар пилла етиштиришнинг:

- биринчи ва иккинчи мавсумлари учун – ҳар календарь йилнинг 1 июлига қадар;

- учинчи ва тўртинчи мавсумлари учун – ҳар календарь йилнинг 1 октябрига қадар тақдим этишлари зарурлиги  қайд этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг