Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Паррандачиликка ҳам имтиёзли кредит ва субсидия берилади

Паррандачиликка ҳам имтиёзли кредит ва субсидия берилади

Фото: Xabar.uz

Президентнинг «Паррандачилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.

Ҳужжатга кўра, 2023 йил 1 апрелдан бошлаб паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, субсидиялар ажратиш ва бошқа имтиёзлардан фойдаланиш фақатгина my.vetgov.uz сайтида рўйхатдан ўтган ҳолда амалга оширилади.

Қайд этилишича, паррандачиликни ривожлантириш бўйича мақсадли давлат дастурлари бўйича кредит маблағлари 10 йилгача муддатга 3 йилгача имтиёзли давр билан ажратилади.

Шунингдек:

  • 2022 йил 15 майдан бошлаб 2022 йил 30 сентябрга қадар қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган паррандачилик хўжаликларига – ўз хўжаликларида етиштирилиб, реализация қилинган тухумнинг ҳар бир донаси учун субсидия миқдори 150 сўм;
  • 2022 йил 15 майдан бошлаб 2024 йил 1 январга қадар паррандачилик хўжаликларига ҳар бир бош 1 кунлик наслдор жўжани импорт қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун давлат томонидан ажратиладиган субсидия миқдори 12 минг сўм этиб белгилаш кўзда тутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ чорвачилик субъектларига ҳам субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарори лойиҳаси муҳокамага жойлаштирилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг