Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзмиллийбанк халқаро капитал бозоридаги иштирокини мустаҳкамламоқда

Ўзмиллийбанк халқаро капитал бозоридаги иштирокини мустаҳкамламоқда

Жорий йилнинг 5-7 июн кунлари «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ делегацияси Хитой юанида облигациялар чиқаришни ўрганиш бўйича Осиё ва Европанинг етакчи сармоядорлари билан «Non-Deal Road Show» тадбирини муваффақиятли ўтказди.

Сармоядорлар билан учрашув Agricultural Bank of China, JP Morgan, Standard Chartered Bank, Haitong International Securities Group Limited каби йирик хорижий банклар ва инвестиция воситачилари томонидан ташкил этилди. Молия институтлари билан муваффақиятли йўлга қўйилган ҳамкорлик Ўзмиллийбанкнинг халқаро инвестиция ҳамжамияти орасида юксак ишончга сазовор эканини кўрсатади.

«Non-Deal Road Show» доирасида Ўзмиллийбанк делегацияси «Invesco», «L&R Capital», «Gaoteng», «Nexus», «Guotai Junan Securities», «Erste Bank Treasury», «BNP Paribas Asset Management Asia Ltd», «Fuh-hwa Securities Inv Trust Co Ltd», «Bank Invest Asset Management – Den», «HPS Investment Partners», «China Investment Corporation», «Bohai Bank HK Branch», «Guolian Securities», «Aberdeen Asset Management», «Haitong Asset Management» ва «Haitong Private Wealth Management» каби йирик инвестиция компаниялари билан самарали учрашувлар ўтказди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад мамлакатимиз ва унинг макроиқтисодий кўрсаткичлари, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Миллий банк ва унинг юртимиз банк соҳасидаги барқарор ўрни, Халқаро молия институтлари билан ҳамкорлиги, амалга ошираётган инвестиция лойиҳалари ҳақида батафсил маълумот беришдан иборат.

Хорижий инвесторлар ва банклар билан узоқ муддатли муносабатларни йўлга қўйиш ҳамда Хитой юанида облигациялар чиқариш халқаро қарз бозорининг ўзгарувчанлиги шароитида истиқболли инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш имконини беради ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бўлажак эмитентлари учун бенчмарк яратади.

«Ўзмиллийбанк» АЖ

Матбуот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг