Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳажми ва тармоқлар улуши маълум қилинди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 408,3 трлн. сўмни ташкил этди.
Ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда, иқтисодиётнинг тармоқлар бўйича таркибида катта бўлмаган ўзгаришлар кузатилди.
Жумладан, ЯИМ таркибида саноатнинг улуши 29,3 % дан 28,5 % га, хизматлар соҳасининг улуши 36,5 % дан 36,2 % га камайган бўлса, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг улуши 27,3 % дан 27,9 % га, қурилиш тармоғининг улуши 6,9 % дан 7,4 % га ошди.
Аввалроқ, ҳудудлар миқёсида ташқи савдо айланмаси ҳақида маълумот берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter