Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмаси 6 ойда қанчага ўсгани айтилди

Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмаси 6 ойда қанчага ўсгани айтилди

2022 йилнинг январь-июнь ойлари якунларига кўра, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари ташқи савдо ҳажми 14,5 фоизга ўсиб, 4,0 млрд. АҚШ долларига етди, бу умумий савдо ҳажмининг 14,1 фоизини ташкил этди.

Бу ҳақдаги статистика Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотида келтириб ўтилди.

Қайд этилишича, ҳисобот даврида Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатларига экспорти 1,7 млрд. АҚШ долларини (ўсиш 19,1 фоиз), импорти эса 2,3 млрд. АҚШ долларини (ўсиш 11,4 фоиз) ташкил этган.

Шунингдек, 2022 йилнинг январь-май ойи якунида Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмаси:

  • Қозоғистон билан ташқи савдо айланмаси 2,5 млрд. долларни(ўсиш 9,9 фоиз) ташкил этиб, экспорт ҳажми 757,4 млн. долларга, импорт ҳажми эса 1,7 млрд. долларга етди.
  • Қирғизистон билан ташқи савдо айланмаси 659,9млн. долларни (ўсиш 30,3 фоиз) ташкил этиб, экспорт ҳажми 529,1 млн. долларга, импорт ҳажми эса 130,9 млн. долларга етди.
  • Туркманистон билан ташқи савдо айланмаси 485,8млн. долларни (ўсиш 8,5 фоиз) ташкил этиб, экспорт ҳажми 133,0 млн. долларга, импорт ҳажми эса 352,8 млн. долларга етди.
  • Тожикистон билан ташқи савдо айланмаси 340,4млн. долларни (ўсиш 16,2 фоиз) ташкил этиб, экспорт ҳажми 257,2 млн. долларга, импорт ҳажми эса 83,2 млн. долларга етди.

Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан савдо айланмасидаги энг катта улуши Қозоғистонга тўғри келади – 62 фоиз.

Қолган қисми:

  • Қирғизистон – 17 фоиз;
  • Туркманистон – 12 фоиз;
  • Тожикистон – 9 фоиз.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг