Ўзбекистонда ер участкаларини хусусийлаштиришга рухсат берилди
Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Ҳуқуқий ахборот» канали.
Фармон билан мамлакатда урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.
Фармонга мувофиқ, 2019 йил 1 июлдан:
- юридик шахслар бино ва иншоотлари, саноат инфратузилмаси объектлари жойлашган ер участкаларини хусусийлаштириш ҳуқуқига эга;
- жисмоний шахслар якка тартибда уй-жой қуриш ва турар жойга хизмат кўрсатиш учун ажратилган ер участкаларини хусусийлаштириш ҳуқуқига эга;
- хусусийлаштириш маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан амалга оширилади;
- жисмоний ва юридик шахслар томонидан хусусийлаштирилган ер участкалари хусусий мулк ҳисобланади ва дахлсиздир;
- хусусийлаштириш фақатгина кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлган ҳолда ҳамда Ҳукумат томонидан белгиланадиган миқдорларда пуллик асосда амалга оширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter