Ўзбекистонда энг кўп ва кам саноат корхоналари очилаётган вилоятлари маълум бўлди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь ойида республикамизда 2 133 та янги саноат корхоналари ташкил этилди.
2021 йилнинг 1 март ҳолатига жами 3 571 та янги саноат корхоналари ташкил этилди. Бу бўйича Фарғона вилояит етакчи бўлиб турибди. Охирги ўринларни Қорақалпоғистон ва Сирдарё эгаллаган.
2021 йил январь-февраль ойларида ҳудудлар кесимида ташкил этилган янги саноат корхоналари сони:
- Фарғона вилояти – 420 та
- Тошкент шаҳри – 395 та
- Самарқанд вилояти – 356 та
- Наманган вилояти – 342 та
- Андижон вилояти – 278 та
- Тошкент вилояти – 275 та
- Бухоро вилояти – 270 та
- Қашқадарё вилояти – 266 та
- Хоразм вилояти – 228 та
- Сурхондарё вилояти – 208 та
- Жиззах вилояти – 163 та
- Навоий вилояти – 147 та
- Қорақалпоғистон Р. – 131 та
- Сирдарё вилояти – 92 та
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter