Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда COVID-19 пандемияси маҳаллий муаммоларга сабабчи бўлди

Ўзбекистонда COVID-19 пандемияси маҳаллий муаммоларга сабабчи бўлди

1 сентябрь – Ислом тараққиёт банки (IsDB) AAA рейтинги бўйича сиёсатчиларга иқтисодий барқарорликни қўллаб-қувватловчи механизмларни яратишга ёрдам бериш мақсадиди янги Барқарорлик индексини ишга туширди.

Айни пайтда IsDB йиллик йиғилишининг навбатдан ташқари сессияси Тошкентда бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар бергандик.

Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад Сулаймон Aл-Жассер COVID-19 пандемияси оқибатида ушбу индекснинг яратилишига туртки бўлган асосий сабабларни айтиб ўтди.

«COVID-19 пандемиясининг энг оғир сабоқларидан бири иқтисодий барқарорликнинг муҳимлиги бўлди. Бизнинг иқтисодий тизимларимиз бугунги кунда глобаллашган ва мураккабдир. Шунинг учун ушбу индексни сиёсатчиларга янада барқарор иқтисодиёт яратиш борасидаги ютуқларини кузатишга ёрдам бериш учун ишлаб чиқдик», — дейди Aл-Жассер.

Ўзбекистон иқтисодий тараққиёт ва камбағилликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов мамлакатларга иқтисодий барқарорликни оширишга ёрдам берадиган баъзи механизмлар ҳақида сўз юритди.

«Ўзбекистонда COVID-19 пандемияси маҳаллий муҳим муаммоларга сабабчи бўлди, жумладан, соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланишдаги қийинчилик, ишчи кучи учун салбий оқибат ҳамда локдаун туфайли иқтисодий фаолият кескин тўхтатилиши кабилар», — деди Норқулов.

«Халқаро ҳамкорлар, шу жумладан, ИТБ мамлакатимиздаги қўплаб оилаларга ва тадбиркорлик субъектларига мақсадли молиявий ёрдам кўрсатди, шу билан бирга, пандемияни бизнинг ишчи кучимизни ўзгартириш билан боғлиқ дастурларни рағбатлантириш имконияти сифатида ишлатди, — дея қўшимча қилди у. — Aммо бу саъй-ҳаракатлар вақтинчалик эди ва биз ҳозир иқтисодиётимизни янада юксалтириш учун яхшироқ моделларни ишлаб чиқмоқдамиз».

Барқарорлик индекси IsDB-га аъзо 57 мамлакатнинг сиёсатчиларига иқтисодий барқарорликни ошириш борасида илгарилаб кетаётганларини кузатишга ёрдам беради.

Ушбу йиллик йиғилишда йиғилган раҳбарлар асосан COVID-19 дан сўнг юзага келган инқирозларга асосий эътиборни қаратишди. Иқтисодий барқарорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар, шунингдек, жаҳон иқтисодиётининг тикланиш суръати тезлашиб бораётгани сабабли можароли ва турли вазиятлар таъсирида бўлган мамлакатларнинг ортда қолмаслигини таъминлашга қаратилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг