Ўзбекистонда қайси давлат капитали энг кўп ўзлаштирилмоқда?
![Ўзбекистонда қайси давлат капитали энг кўп ўзлаштирилмоқда?](https://static.xabaruz.com/crop/8/7/720_460_95_878115135.jpg)
Ўзбекистонда энг кўп Хитой капитали ўзлаштирилаётгани маълум бўлди.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикасида асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 107,1 трлн сўмни ташкил этган.
Шундан асосий капиталга ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар улуши 68,9 % га етган.
Ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган инвестор давлатлар:
— Хитой – 23 %
— Россия – 13,8 %
— Туркия – 8,5 %
— Саудия Арабистони – 7,2 %
— БАА – 4,8 %
— Германия – 3,8 %.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter