Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон хориждан кўпроқ картошка сотиб олишга мажбур бўлмоқда

Ўзбекистон хориждан кўпроқ картошка сотиб олишга мажбур бўлмоқда

Фото: Xabar.uz

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон 16 та давлатдан қиймати 73,4 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 478,3 минг тонна картошка импорт қилган.

Картошка импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 22,5 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон энг кўп картошка импорт қилган давлатлар:

— Покистон – 259,1 минг тонна

— Қозоғистон – 155,1 минг тонна

— Қирғиз Р. – 30 минг тонна

— Россия – 15 минг тонна

— Нидерландия – 6,4 минг тонна

— Эрон – 5,6 минг тонна

2022 йил январь-сентябрь ойларида республикамизда 2,6 млн. тонна картошка етиштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг