Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида учинчи очиқ кейс-чемпионатига старт берилди

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида учинчи очиқ кейс-чемпионатига старт берилди

Биринчи ва иккинчи очиқ кейс-чемпионати мувоффақиятли якунлагангач, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида Учинчи очиқ кейс-чемпионатига старт берилди. Олдинги тадбирларда 3000га яқин иштирокчилар қатнашиб, улардан 600 нафардан ортиғи ғалаба қозонган эди.

Кейс-чемпионати ғолиблари қуйидагиларни қўлга киритишлари мумкин:

- жамоа сафида беллашиб ўз билим ва кўникмалар даражасини синаб кўриши;
- профессионал таҳлилчилар ва стратеглар даражасидаги муаммоларни ҳал қилишга уриниб кўриши;
- профессионал ҳакамлар ҳайъати томонидан тан олиниши;
- ўз ютуқларининг портфолиосини Совриндор сертификати билан тўлдириши;

Кейс-чемпионати иштирокчиларига қуйидаги йўналишлар бўйича мавзулар таклиф этилади:

- мобил иловаларни ривожлантириш;
- сунъий интеллектни қўллаш;
- инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
- монополиялар фаолиятини бошқариш;
- хусусийлаштириш масалалари;
- аҳолининг молиявий саводхонлиги;
- «Ўзбекистон иқтисодий мўжизаси».

Иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш www.qabul.bfa.uz веб-сайтида амалга оширилади. У ерда кейс-чемпионатининг ўтказиш тартиби ҳам эълон қилинган.

Кейс-чемпионат тақвими:

- 10 ноябргача иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш;
- 11 ноябргача жамоаларни рўйхатдан ўтказиш;
- 11 ноябргача кейс-топшириқларини эълон қилиш;
- 18 ноябргача бажарилган кейс вазифаларини қабул қилиш;
- 21 ноябргача баҳолаш натижаларини эълон қилиш;
- 27 ноябргача кейс-чемпионати ғолибларини тақдирлаш маросими.

Кейс-чемпионати республикамизни етакчи банк ва молия ташкилотлари томонидан қўллаб-қувватланади.

Учинчи очиқ кейс-чемпионати тўғрисида батафсил маълумотни www.bfa.uz веб-сайтида ва http://t.me/bfauz каналида олишингиз мумкин.

Ҳомийлик ва шерикчилик масалалари бўйича [email protected] манзилига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Янгиликларни https://t.me/bfauz орқали кузатиб боринг

Савол ва мурожаатлар учун @BFA_uz_bot

Шарҳлар ва суҳбат учун https://t.me/BFA_General

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг