
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида учинчи очиқ кейс-чемпионатига старт берилди
Биринчи ва иккинчи очиқ кейс-чемпионати мувоффақиятли якунлагангач, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида Учинчи очиқ кейс-чемпионатига старт берилди. Олдинги тадбирларда 3000га яқин иштирокчилар қатнашиб, улардан 600 нафардан ортиғи ғалаба қозонган эди.

Банк-молия академияси магистратурага ўқиш бўйича очиқ танлов эълон қилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банк-молия соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 31 октябрдаги ПҚ-4503-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси «Кейс чемпионат»и шаклида магистратурага ўқишга қабул қилиш бўйича очиқ танлов эълон қилади.

Банк-молия академияси Ўзмиллийбанк тасарруфига ўтказилди
«Банк-молия соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарори (ПҚ-4503-сон, 31.10.2019 й.) қабул қилинди.

Баҳриддин Бердияровга Банк-молия академияси ректори вазифасини бажариш юкланди
Ҳукумат қарори билан Баҳриддин Тавашарович Бердияровга Банк-молия академияси ректори вазифасини бажариш ҳам юкланди.