Банк-молия академияси магистратурага ўқиш бўйича очиқ танлов эълон қилди

📃Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банк-молия соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 31 октябрдаги ПҚ-4503-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси «Кейс чемпионат»и шаклида магистратурага ўқишга қабул қилиш бўйича очиқ танлов эълон қилади.
✅Академияда бу йилдан ўқишни бошлаган магистрлар учун қўйидаги афзалликлар мавжуд:
👨🏻💻ўқув жараёни ишдан ажралмаган ҳолда амалга оширилади;
📆 ўқиш муддати 12 ойни ташкил этади;
💸давлат ташкилотлари ходимлари давлат гранти хисобидан ўқитиладилар.
☝️Айтиб ўтиш жойизки, Академия нафақат банк ва молия соҳаси мутахассисларини тайёрлайди, балки кенг иқтисодий билимларга эга бўлажак раҳбарларни тайёрлашда, юқори даражали кадрлар захирасини шакллантиришга ўз ҳиссасини қўшмоқда.
📎Рўйхатдан ўтиш 2020 йил 10 октябргача Академия сахифасида ташкил қилинган ва барча ташкилий хужжатлар кўрсатилган.
Иккинчи очиқ кейс-чемпионат Биринчи очиқ кейс-чемпионатни муваффақиятли якунлагандан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида иккинчи очиқ кейс-чемпионатига старт берилди. Олдинги тадбирда 1500га яқин Ўзбекистонлик иштирокчилар қатнашиб, улардан 300 нафардан ортиғи ғалаба қозонган бўлса, бу сафар иштирок этиш учун Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистон университетлари ва бизнес мактабларининг талабалари ва битирувчилари таклиф этилди. Кейс-чемпионати ғолиблари қуйидагиларни қўлга киритишлари мумкин:
🔶 профессионал ҳакамлар ҳайъати томонидан тан олиниши;
🔶 жамоа сафида беллашиб ўз билим ва кўникмалар даражасини синаб кўриши;
🔶 бошқа мамлакатлар иштирокчилари билан рақобатлашиши;
🔶 ҳомийлар ва ташкилотчиларнинг совғалари; - ўз ютуқларининг портфолиосини Совриндор сертификати билан тўлдириши;
🔶 профессионал таҳлилчилар ва стратеглар даражасидаги муаммоларни ҳал қилишга уриниб кўриши.
🔻Кейс-чемпионати иштирокчиларига қуйидаги йўналишлар бўйича мавзулар таклиф этилади:
🔹 давлат қарзини бошқариш;
🔹 банк соҳасида рискларни бошқариш;
🔹миллий рейтинг агентликларини ривожлантириш;
🔹пандемия даврида иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш;
🔹энг кам асосий даромад тўловларини тадбиқ қилиш;
🔹кибержиноятчиликка қарши курашиш;
🔹иқтисодий ўсишни молиялаштириш воситалари;
🔹классик банкларнинг рақобатчилари ва бошқалар.
✍🏻Иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш www.qabul.bfa.uz веб-сайтида амалга оширилади. У ерда кейс-чемпионатининг ўтказиш тартиби ҳам эълон қилинган.
📅Кейс-чемпионат тақвими:
🔸 10 октябргача иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш;
🔸11 октябргача жамоаларни рўйхатдан ўтказиш;
🔸11 октябрь кейс-топшириқларини эълон қилиш;
🔸18 октябргача бажарилган кейс вазифаларини қабул қилиш;
🔸21 октябрь баҳолаш натижаларини эълон қилиш;
🔸26 октябрь кейс-чемпионати ғолибларини тақдирлаш маросими.
🌐Кейс-чемпионати республикамизни етакчи банк ва молия ташкилотлари томонидан қўллаб-қувватланади. Иккинчи очиқ кейс-чемпионати тўғрисида батафсил маълумотни www.bfa.uz веб-сайтида ва http://t.me/bfauz каналида олишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter