«Ўзбекистон почтаси» акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтди
2019 йил 29 июнда «Ўзбекистон почтаси» акциядорлик жамияти маъмурий биносида акциядорларнинг 2018 йил якунларига бағишланган йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишни «Ўзбекистон почтаси» акциядорлик жамиятининг кузатув кенгаши раиси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Содиқов бошқарди.
Йиғилишда йил якунлари сарҳисоб қилинган ҳолда, кун тартибидаги масалалар юзасидан акциядорларга батафсил ҳисобот берилди. Йиғилишда жами овоз берувчи оддий акцияларнинг 78,70 фоизига эгалик қилувчи акциядорлар 6 306 980 дона овоз билан иштирок этди.
Йиғилиш таҳлилий -танқидий руҳда ўтди ҳамда жами 15 та масала кўриб чиқилди.
Жумладан, «Ўзбекистон почтаси» АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш, Акциядорлик жамиятнинг саноқ комиссияси аъзолари таркибини тасдиқлаш, Акциядорлик жамиятининг 2018 йил молиявий-хўжалик фаолияти натижалари ҳақида жамият раҳбариятининг йиллик ҳисоботи, «Ўзбекистон почтаси» АЖ фаолиятининг 2018 йил якунлари бўйича тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тасдиқлаш, жамият томонидан 2018 йил якунлари бўйича кўрилган соф фойдани (зарарни) тақсимлаш ва бошқа долзарб масалалар кўриб чиқилди.
Муҳокамалар жараёнида акциядорлар томонидан умумий йиғилиш ваколатига дахлдор долзарб масалалар кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги барча масалалар конструктив муҳокама этилгач, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter