Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Жанубий Корея ва Чехиядан поездлар харид қилади

Ўзбекистон Жанубий Корея ва Чехиядан поездлар харид қилади

Ўзбекистон Жанубий Корея ва Чехиядан поездлар сотиб олади. 

Жумладан, Жанубий Кореянинг Hyundai Rotem компаниясидан 6 та юқори тезликда ҳаракатланадиган электр поезди харид қилинади.

Бунинг учун Жанубий Кореянинг Иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш жамғармасидан 35 йил муддатга 185 млн евро қарз олинади.

Кредит 10 йиллик имтиёзга эга бўлиб, йиллик 0,1 фоиз устама билан жалб қилинади.

Шунингдек, ҳукумат Skoda Transportation компаниясидан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали 30 та замонавий электр поездлар харид қилади. Бунинг учун Чехия тижорат банкларидан 350 млн евролик кредит 5,5 фоизлик устама билан жалб қилинади. Иккала кредит ҳам ҳукумат кафолати остида олинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг