Ўзбекистон икки ойда 528,5 минг тонна цемент импорт қилди
2021 йилнинг январь-февраль ойларида хориждан Ўзбекистонга 528,5 минг тонна цемент импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берилди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 354,9 минг тоннага кўп.
2021 йилнинг икки ойида импорт қилинган цемент ҳажми 2020 йилда импорт қилинган цементнинг 1/5 қисмига тенг.
Ўзбекистон цемент импорт қилган асосий давлатлар:
- Қозоғистон – 226,7 минг тонна
- Қирғиз Р. – 159,5 минг тонна
- Тожикистон – 134,3 минг тонна
Ўз ўрнида 2021 йилнинг январь-февраль ҳолатига Ўзбекистонда 1,3 млн. тонна цемент ишлаб чиқарилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter