Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон 10 миллион долларлик ҳунармандлик маҳсулотларини экспорт қилди

Ўзбекистон 10 миллион долларлик ҳунармандлик маҳсулотларини экспорт қилди

Фото: Xabar.uz

Жорий йилда Ўзбекистондан 10 миллион долларлик ҳунармандлик маҳсулотлари экспорт қилинди. Бу ҳақда бугун бўлиб ўтган Жаҳон ҳунармандлар кенгаши Осиё-Тинч океани минтақасининг (WCC- АРR) 38-Бош Ассамблеясидан сўнг маълум қилинди. Онлайн тарзда ўтказилган ушбу анжуманда Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» уюшмаси ҳамда Савдо-саноат палатаси иштирок этди.

Хабар қилинишича, сўнгги йилларда Ўзбекистонда ҳунармандчилик жадал ривожланиб бормоқда. Жаҳон ҳунармандлар кенгаши президенти Рози Гринлиз бунга алоҳида урғу бериб ўтди. «Ўзбекистонда бўлганимизда ҳунармандчилик ривожига гувоҳ бўлдик. Бу бизни ҳурсанд қилмай қолмайди. Ўзбекистонда ўтган кунларимиз ёддан чиқмайдиган бўлди», — дея таъкидлаб ўтди Рози Гринлиз.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда айниқса кулолчилик, ёғоч ўймакорлиги ва ҳаттотликка қизиқиш катта бўлиб, йиллик экспортнинг асосини айнан шу маҳсулотлар ташкил этмоқда. Шунингдек ҳунармандчиликнинг бошқа соҳалари ҳам жадал ривожланиб боряпти. 2017 йилга қадар «Ҳунарманд» уюшмасида 10 мингга яқин аъзоси бўлган бўлса, айни вақтда уларнинг сони қарийб уч баробар кўпайди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг сентябр ойида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Қўқон шаҳрида ҳунармандлар фестивали бўлиб ўтган эди. Ушбу халқаро тадбир юртимизда соҳа ривожига ижобий таъсир кўрсатгани 38-Бош Ассамблеяда таъкидлаб ўтилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг