Наманганда ҳинд тажрибаси асосида кичик ГЭСлар қурилади
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига қилган ташрифи давомида тадбиркорлар билан учрашмоқда. Давлат раҳбари учрашув давомида электр энергияси ишлаб чиқаришни ошириш масаласига эътибор қаратди.
«Наманган вилоятида Норин дарёси бор, унда кичик ГЭСлар қуриш орқали электр энергияси ишлаб чиқиш имкониятлари бор. Бу борада Ҳиндистон тажрибасини ўрнак қилиб кўрсатиш мумкин, у ердаги дарёларда кўплаб кичик ГЭСлар қурилган ва электр энергияси ишлаб чиқариляпти. Биз ҳам шу тажрибани йўлга қўйишимиз керак. Соҳа мутахассислари Ҳиндистонга бориб, иш ўрганиб келадилар, кичик ГЭСлар қуришда тадбиркорларнинг ташаббуслари қўллаб-қувватланади», — деди Шавкат Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, бироз вақт муқаддам водий вилоятларида 160 Мегаваттли қуёш панеллари ва 100 та микро ГЭС қурилиши хабар қилинган эди. Соҳага 1 июлга қадар тадбиркорлар жалб этилиб, Андижонда 41 та, Наманганда 32 та ва Фарғонада 27 та микро ГЭС қурилиши бошланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter