Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Микрокредитбанк» АТБ тадбиркорларнинг муаммо ва мурожаатларини ўрганмоқда

«Микрокредитбанк» АТБ тадбиркорларнинг муаммо ва мурожаатларини ўрганмоқда

Фото: «Микрокредитбанк» ахборот хизмати

Хабарингиз бор, ўтган йилдан буён давлатимиз раҳбари юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланаётган ишбилармонлар билан учрашиб, улар билан ҳар йили очиқ мулоқот қилишни таклиф этганди. Бу йил ҳам ана шу анъанани давом эттириш мақсадида Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан учрашув ўтказиши режалаштирилган.

Мазкур очиқ мулоқотга айни дамда тайёргарлик жараёнлари авжида бўлиб, ҳар бир ташкилот ҳамда муассасалар ўз вазифасидан келиб чиқиб, тадбиркор ва ишбилармонлар томонидан билдирилаётган мурожаатларни ўрганиб, уларга тегишлича ёрдам кўрсатишмоқда.

Айни пайтда уларнинг муаммоларини ўрганиш учун 80 дан зиёд ташкилот вакиллари махсус штабда мурожаатлар билан ишламоқда.

Шу мақсадда «Микрокредитбанк» АТБ томонидан ҳам тадбиркорларнинг муаммо ва мурожаатлари ўрганилиб, уларнинг ижобий ҳал этилиши таъминланмоқда.

«Очиқ мулоқот» бўйича республика штаби Call-марказларига, 2022 йил 17 август ҳолатига кўра, «Микрокредитбанк» АТБга тегишли 153 та мурожаат келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг барчаси қонун талабларига асосан ўрганиб чиқилди.

Шундан 40 таси (21 тасига кредит ажратилди, 11 тасининг кредит муддати узайтирилди, 8 таси бошқа масалалар) ижобий ҳал қилинди (26 фоиз), 113 тасига ҳуқуқий тушунча берилди.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти 22 август куни бўлиб ўтиши мўлжалланган.

Банк ахборот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг