Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лондон биржасида илк марта ўзбек сўмида қимматли қоғозлар билан операция ўтказилди

Лондон биржасида илк марта ўзбек сўмида қимматли қоғозлар билан операция ўтказилди

Фото:«Irish Times»

18 май куни Лондон фонд биржасида «SamarkandBonds» номига эга ўзбек сўмида, Халқаро молия корпорациясининг (ХМК) облигациялари жойлаштирилди. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизматига асосланиб  «Халқ сўзи» хабар берди.

Манбада қайд этилишича, умумий чиқарилган ҳажм - 80 млрд сўм, қоплаш муддати - 2 йил, купон ставкаси - йилига 9,5%.

Облигацияларни сотиш борасида, Европанинг активларни бошқариш бўйича учта компанияси билан келишув имзоланди. Битимларни ташкиллаштиришни ING Capital Markets брокерлик компанияси ўз зиммасига олди. Ушбу облигациялар шартлари бўйича маълумотлар Bloomberg агентлиги терминалида жойлаштирилган.

Хабарда қайд қилинишича, олинган маблағлар Ўзбекистонда кичик бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун миллий валютада кредит линиясини очишга йўналтирилади.

«Ушбу битим халқаро капитал бозорларида ўзбек сўмида қимматли қоғозлар билан ўзига хос биринчи амалиёт ҳисобланади. Халқаро бозорларда ўзбек сўмида кўрсатилган облигацияларнинг пайдо бўлиши мамлакат обрўсига ижобий таъсир кўрсатиб, институционал инвесторларнинг Ўзбекистонга бўлган қизиқишини оширади», - дейилади Марказий банк хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг