Кремл рублнинг кескин пасайиб кетишига муносабат билдирди
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, Кремл валюта курси қандай ошиб бораётгани ва рублнинг тушиб кетаётганини кузатмоқда.
Журналистларнинг мамлакат раҳбарияти биржадаги вазиятдан хавотирдами ёки йўқми деган саволига жавоб берар экан, Песков шунга ўхшаш тенденциялар аввал ҳам кузатилганини эслатди.
Песковнинг сўзларига кўра, қоидага кўра, улар спекулятив ўйинларнинг салмоқли қисмини ўз ичига олади, буни ҳозир ҳам инкор этиб бўлмайди.
Путиннинг матбуот котиби ҳозирда макроиқтисодий кўрсаткичлар кутилганидан яхшироқ эканини ва бу ҳақда Россия раҳбари ва бош вазир Михаил Мишустиннинг яқинда бўлиб ўтган учрашувида ҳам муҳокама қилинганини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги кунларда Россия валютаси кескин қадрсизланмоқда.
Пайшанба кунги савдоларда евро курси 2022 йил 20 мартдан бери биринчи марта 101 рублгача кўтарилди. Доллар курси ҳам 93 рубл чегарасидан ошиб кетди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter