Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг лавозимларига аниқлик киритилди

Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг лавозимларига аниқлик киритилди

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири этиб тайинланган Жўрабек Мирзамаҳмудов ҳозирда «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси ва «Ўзатом» агентлиги бош директори лавозимларида фаолият юритмайди. Бу ҳақда Энергетика вазирлигининг расмий телеграм-каналида хабар берилди.

Айтилишича, Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — энергетика вазири лавозимига тайинлангани муносабати билан «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси ва «Ўзатом» агентлиги бош директори лавозимларидан озод этилган.

Шу билан бирга, Ж.Мирзамаҳмудов «Ўзкимёсаноат» АЖга — Бош вазирининг ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш бўйича ўринбосари, шунингдек, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзатом» агентлигига — тизим корхоналари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича расмий вазифалари учун раҳбарлик қилади.

Қўшимча қилинишича, Ж.Мирзамаҳмудов янги лавозимга тайинланиши муносабати билан «Ўзкимёсаноат» АЖ раҳбариятидан истеъфога чиқарилганлиги тўғрисида жамият акциядорлари томонидан тегишли қарор қабул қилинган, «Ўзатом» агентлиги бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилиниши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг