Идентификация воситалари билан мажбурий маркировкаланадиган маҳсулотлар рўйхати эълон қилинди
Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими жорий этилиши мумкин. Президентнинг бу борадаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.
Ҳужжат лойиҳасига кўра, Давлат солиқ қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 декабрга қадар «Asl belgisi» маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизимини ишлаб чиқиши белгиланган.
Шунингдек, идентификация воситалари билан мажбурий маркировкаланадиган ва келгусида кузатиладиган маҳсулотлар рўйхатига қуйидаги маҳсулот турлари киритилмоқда:
- Тамаки маҳсулотлари;
- Алкоголь маҳсулотлари;
- Дори воситалари ва тиббий буюмлар;
- Маиший техника;
- Сув ва салқин ичимликлар.
Қарор лойиҳаси билан танишиш, таклиф ва мулоҳазаларни билдириш жорий ойнинг 15 санасига қадар давом этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter