Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сут маҳсулотларини маркировкалаш режалаштирилмаяпти – ССП

Сут маҳсулотларини маркировкалаш режалаштирилмаяпти – ССП

Жорий йил 11 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат саноатида амалга оширилаётган ишлар ҳамда 2025 йилги режалар юзасидан йиғилиш ўтказган ва унда сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, Наманган, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида уларни таҳлил қиладиган лабораториялар ташкил этиш зарурлигини айтганди. Шундан келиб чиқиб эса бундан буён ушбу маҳсулотларнинг табиий ёки қуруқ сутдан тайёрлангани тўғрисида белги қўйилиши таъкидланган эди.

Ушбу маълумотларга таяниб, «Газета.ўз» нашри «Ўзбекистонда сут маҳсулотларини маркировкалаш бошлангани» ҳақидаги материалини эълон қилди.

Савдо-саноат палатаси нашрнинг юқоридаги иддаосини рад қилиб, расмий изоҳ берди.

Қайд этилишича, четдан олиб кириладиган қуруқ сутга ўтган йили чеклов қўйилгани оқибатида улардан олинадиган тайёр маҳсулотлар импорти 30 фоизга кўпайган.

Ҳозирги кунда эса тадбиркорлар таклифига кўра қуруқ сут импортига чекловлар олиб ташланиши режалаштирилмоқда. Харидорларга сут маҳсулотларини онгли равишда танлаш имконини яратиш мақсадида қадоқда табиий сут ёки қуруқ сут ишлатилгани ҳақидаги маълумот кўрсатилиши кўзда тутилмоқда.

Шу мақсадда Наманган, Самарқанд ва Тошкент вилоятида табиий ва қуруқ сутдан тайёрланган маҳсулотларни ажратадиган лабораториялар ташкил қилиш режа қилинмоқда.

«Келажакда уларнинг ёрдамида маҳсулотларни ажратиб, табиий ёки қуруқ сутдан тайёрланган белгисини қўйиш (яъни, маркировкалаш эмас, -таҳр.) йўлга қўйиш кўзда тутиляпти», – дейилади Палатанинг тушунтиришида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг