Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энг кўп узум Самарқандда, гўшт эса Қашқадарёда: маҳсулот етиштиришда етакчи ҳудудлар маълум бўлди

Энг кўп узум Самарқандда, гўшт эса Қашқадарёда: маҳсулот етиштиришда етакчи ҳудудлар маълум бўлди

Фото:«Xabar.uz»

Давлат статистика қўмитаси 2020 йилнинг 9 ойида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари бўйича маҳсулотлар етиштиришда қайси ҳудудлар етакчилик қилаётгани бўйича маълумот берди. Қуйида тўлиқ маълумотлар билан танишинг:

Қашқадарёда энг кўп донли экинлар етиштирилган (790,2 минг тонна маҳсулот).

Самарқандда энг кўп сабзавотлар етиштирилган (1162,5 минг тонна).

Самарқандда энг кўп картошка етиштирилган (512,1 минг тонна).

Сурхондарёда энг кўп полиз экинлари етиштирилган (195,7 минг тонна).

Андижонда энг кўп мева ва резаворлар етиштирилган (417,5 минг тонна).

Самарқандда энг кўп узум етиштирилган (479,0 тонна).

Қашқадарёда энг кўп гўшт (тирик вазнда) етиштирилган (221,4 минг тонна).

Самарқандда энг кўп – 982,1 минг тонна сут олинган.

Тошкент вилоятида энг кўп – 987,2 миллион дона тухум олинган.

Хоразмда энг кўп – 7 909 тонна балиқ овланган.

Самарқандда 1586,1 минг бош йирик шохли қорамол бор.

Қашқадарёда 4583,4 минг бош қўй ва эчкилар бор.

Тошкент вилоятида энг кўп – 51105 бош отлар бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг