Давлат раҳбари ҳар бир ҳокимга кам таъминланган оилалар сонини кескин камайтириш бўйича топшириқ берди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти ҳокимлигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида Тошкент вилоятига қўшимча 100 млрд сўм ажратилишини маълум қилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
«Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури бўйича Тошкент вилояти аҳолисига 350 миллиард сўм ажратиш режалаштирилган.
— Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда яна 100 миллиард сўм ажратиш чорасини кўрсин, — деди Президент.
Шунингдек, давлат раҳбари ҳар бир ҳокимга йил якунига қадар кам таъминланган оилалар сонини кескин камайтириш, бунинг учун мавжуд имкониятдан самарали фойдаланиш лозимлиги бўйича топшириқ берилди.
— Фарғонада 4 миллион аҳоли яшайди. Тошкент вилоятида 3 миллион. Фарғонадан қанча таклиф келаяпти. Бу ерда бирорта ҳоким чиқмади: Бизга яна 3 миллиард сўм кредит ажратинг, деб — деди давлатимиз раҳбари.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter