Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш Стратегияси тасдиқланди

Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш Стратегияси тасдиқланди

Жорий йил 29 март куни Вазирлар Маҳкамасининг «2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги 166-сон қарори қабул қилинди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича, қарор билан 2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегияси ва уни 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» ҳамда мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланмоқда.

Стратегияни амалга ошириш натижасида:

  • давлат иштирокидаги корхона кузатув кенгашлари таркибида мустақил аъзолар улуши босқичма-босқич 30 фоизга етказиш;
  • давлат иштирокидаги корхоналар сонини 75 фоизга қисқартириш;
  • 20 та давлат иштирокидаги корхоналар акцияларини бирламчи ва иккиламчи оммавий жойлаштириш назарда тутилган.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг