Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда яна битта газ қудуғи ишга туширилди

Андижонда яна битта газ қудуғи ишга туширилди

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

Булоқбошида яна қўшимча 5 мингта хонадон табиий газ билан таъминланади, дейилади Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Кеча, 4 декабрь куни Андижон вилояти, Булоқбоши тумани, Учтепа қишлоғида жойлашган «Учтепа нефт ва газ кони»нинг 12-сонли газ қудуғи ишга туширилди ва саноат миқёсида газ олинди.

Қудуқдан газ қазиб олиш ҳажми кунлик 50-60 минг/м3 ташкил этади.

Айни пайтда ушбу газ қудуғининг ишга туширилиши бўйича газ қувурларини ётқизиш ишлари якунланди.

Бунинг натижасида Андижон вилояти Булоқбоши туманининг яна қўшимча 5 мингта хонадони табиий газ билан таъминланади.

Маълум қилинишича, ўтган икки йил давомида «Андижоннефть» АЖ томонидан «Учтепа нефт ва газ кони»ни ўзлаштириш ва ишга тушириш учун жами 9 та нефт ва газ қудуқлари бурғуланди. Мазкур бурғулаш ишлари натижасида қудуқлардан табиий газ олиниб, Булоқбоши туманининг 20 мингдан ортиқ аҳолиси газ билан таъминланишига эришилган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг